Махсус комиссиянинг яна бир “ни туда, ни сюда” қарорига ўзгартириш киритилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиб, 2020 йил 1 ноябрда қайтариб олиб чиқиш муддати тугаган хорижий автотранспорт воситаларини Ўзбекистон ҳудудидан қайтариб олиб чиқиш муддати 2021 йил 1 апрелга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси хабар бермоқда. 

Бундан бир неча кун аввал Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев мамлакатда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилгунга қадар иш ва бошқа масалалар юзасидан хориж автомобилларида Ўзбекистонга келган ҳайдовчилар карантин чекловлари сабаб Ўзбекистондан чиқиб кета олмаётгани ҳақида ёзган эди. 

Шунингдек, мутахассисларнинг ўз вақтида ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиб, Комиссия қарор қабул қилиши учун чоралар кўрмагани сабаб бундай ҳайдовчилар адолатсиз равишда қўшимча тўлов қилишга мажбур қилинган.

Маълумотларга кўра, божхона тартиби бўйича Ўзбекистон ҳудудида 3 ой муддатдан кўп қолиб кетган хориж автомобиллари учун двигатель ҳажмига қараб тахминан 15-20 АҚШ доллари атрофида тўлов белгиланган. Карантин сабабли Республика махсус комиссияси қарорида ҳориж автомобилларига шу йилнинг 1 ноябр санасигача муддат берилиб, Ўзбекистондан чиқиб кетиши кўрсатилган эди, бироқ бу муддат чўзилмади. Автомобиль ҳайдовчиси ўша давлат фуқароси бўлмаса, чиқиб кетиш учун рухсат йўқ. 

“Бу ҳолатда ҳар бир ҳориж автомобилига ойига ўртача 500 АҚШ доллари атрофида қўшимча тўлов қилиши керак бўларкан.

Биламиз, бизда ҳориж автомобилларига қўйилган адолатсиз юқори бож ставкалари сабабли сифатли "иномарка" минмоқчи бўлган айримлар ҳориждаги яқинлари номига ҳам автомобиллар олишга мажбур бўлишади. 

Демак, Республикаси махсус комиссияси чегаралар очилгунча бундай автомобилларнинг Ўзбекистонда бўлиш муддатини узайтириши ёки чиқиб кетиш учун махсус корридор яратиб бериши керак бўлади”, деб ёзган эди Кушербоев. 


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат божхона қўмитаси

Баҳолаганлар

278

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг