Президент 100 ёшдан ошган нуронийларни ҳам мукофотлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 29 августдаги фармони билан 14 нафар фуқаро (ҳар бир ҳудуддан бир нафар) “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Мукофотлар Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда эришилаётган улкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси, мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш соҳа ва тармоқларини замон талаблари асосида модернизация қилиш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш, фаол инвестиция муҳитини яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни кучайтириш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларидаги ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун тақдим этилди.

Тақдирланганлар рўйхати:

Байматова Хадича - Денов тумани, Сурхондарё вилояти

Боротова Рузи - Деҳқонобод тумани, Қашқадарё вилояти

Иморхўжаева Меҳри - Бўка тумани, Тошкент вилояти

Каримов Балтабай - Шайхонтоҳур тумани, Тошкент шаҳри

Нурматова Зебижон - Тўрақўрғон тумани, Наманган вилояти

Олимов Хабибулло - Хива тумани, Хоразм вилояти

Разиқова Ўғилча - Марҳамат тумани, Андижон вилояти

Рахматова Бустон - Нарпай тумани, Самарқанд вилояти

Тожиева Малика - Хатирчи тумани, Навоий вилояти

Хожиева Санам - Шароф Рашидов тумани, Жиззах вилояти

Шералиев Карим - Қўштепа тумани, Фарғона вилояти

Шукуров Хол - Вобкент тумани, Бухоро вилояти

Юлдашева Рузи - Элликқалъа тумани, Қорақалпоғистон Республикаси

Ярлакабова Шарафат - Сайхунобод тумани, Сирдарё вилояти


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев мукофот Шуҳрат медали

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг