Президент кучишлатар тизимдагиларга: “Ҳар бир одам билан “Сиз” деб гаплашиш керак”

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни пандемия даврида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди. 

Унда давлат раҳбари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини аҳолига нисбатан маданият билан муносабатда бўлишга чақирди:

“ГАИ ходимларига ҳам, умуман ички ишлар ходимларига ҳам, Миллий гвардия ходимларига ҳам, биламан, чарчаган улар ҳам, лекин бу масалага оқилона ёндашиш вазиятдан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир одам билан “Сиз” деб гаплашиш керак. 

Секин шу карантиндан чиқиб кетишимизда, Сизлардан ҳам жуда катта маданият билан уларга муносабат билдиришларингиз талаб этилади. Албатта, талабни ичида маданият ҳам бўлиши керак. 

Одамларни шахсига тегмасдан, тушунтириш ишларини кучайтириб, маданиятни ҳам кўпайтирсак, ман ўйлайман, бу тўғри бўлади”.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта давомида ИИВнинг “босар-тусарини билмаган депутат” номли видеолавҳаси жамоатчилик орасида жиддий муҳокамага сабаб бўлганди. Унда халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгаши депутати Толиб Муҳаммадиев ва Наманган шаҳрига кираверишдаги “Қизилкўприк” постида турадиган Ички ишлар, Миллий гвардия ходимлари жанжали акс этганди. Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент ИИВ Миллий гвардия

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг