Прагада учта ҳайвонда коронавирус аниқланди
Олам
−
26 Февраль 2021 4821 1 дақиқа
Прагадаги ҳайвонот боғида икки ҳинд шери ва 30 ёшли эркак горилла коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда боғ директори Мирослав Бобек маълум қилган.
"Текширувларимиз натижаси шуни кўрсатдики, ҳинд шерлари Жамван ва Сухи ҳамда эркак горилла Ричард коронавирусга чалинган", деган Бобек.
Унинг сўзларига кўра, шерлар бироз шамоллаган ва йўталмоқда, гориллада эса овқат емаслик ва чарчоқ кузатилмоқда.
Коронавирус ҳайвонларга ҳайвонот боғи ходимларидан юққан бўлиши мумкин.
Ҳайвонот боғи директори бошқа ҳайвонлар ҳам синовдан ўтказилишини таъкидлаган.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель