ППХ ходимига “шантаж” қилган йигит 7 суткага қамалди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида ички ишлар органи ходимини 14 ёшли қизга нисбатан зўрлик ишлатишда айблаб, ёлғон ахборот берган йигит 7 суткага қамалди. Бу ҳақда кеча, 2 май куни ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, йигит интернетда тарқатган маълумотлари ёлғонлигини тан олган.

Суд қарорига кўра, мазкур шахс ва унинг икки нафар шеригига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик), 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) асосида 7 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан текширувлар давом этмоқда. Фуқарога нисбатан ички ишлар ходимини қасддан обрўсизлантириш, интернет орқали ёлғон ахборот тарқатиш ҳамда транспорт воситасига шикаст етказиш ҳолатлари бўйича қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзи нима бўлганди?

Жорий йилнинг 27 апрель куни, соат тунги 00:40 да Оҳангарон шаҳар ИИБ ППХ ходимига таниши 22 ёшли А.К. (аёл) қўнғироқ қилиб, ундан маслаҳат олиш заруратини айтиб чақирган. ППХ ходими етиб борган вақтида, 22 ёшли А.К. (аёл) билан унинг 14 ёшли қиз таниши бирга чиқиб, ходимнинг машинасига ўтирган. Шу вақтда 18 ёшли А.Х. 4 нафар танишлари билан келиб, ходимни ҳақоратлаб, жанжал кўтарган.

Қайд этилишича, ўзини “акасиданман” деб таништирган йигит аслида 14 ёшли қизнинг ҳеч қандай қариндоши ҳисобланмайди.

“Ҳолатда вояга етмаган қизнинг иштироки бўлгани сабабли, тўлиқ тафсилотлар ҳозирча очиқланмаган. Иш якунига кўра, ёлғон ахборот тарқатган шахсларга нисбатан маъмурий, оғир оқибатларга олиб келган тақдирда жиноий жавобгарлик чоралари кўрилади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ППХ ходим шантаж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг