Пойтахтнинг икки тумани вақтинча газсиз қолади
Жамият
−
24 Ноябрь 2021 10521 1 дақиқа
Бугун, 24 ноябрь куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларида газ тақсимлаш пунктини таъмирлаш режалаштирилган.
Шу сабабдан қуйидаги кўчаларда вақтинча газ таъминоти бўлмайди:
- Шайхонтоҳур тумани — 24 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар “Нуробод” кўчасидаги 43 та хонадонда;
- Янгиҳаёт тумани — 24 ноябрь куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар “Олчазор”, “Бирлик”, “Сергели 11”, “Лутфикор” кўчаларидаги 320 та ерли хонадон ҳамда 7 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь