Пойтахтда яна бир ўлим: 61 ёшли эркак вафот этди

Жамият 5081
image

Тошкентда коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди. У вируснинг 124-қурбони бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Пойтахтлик 61 ёшли М.М. (эркак) 10 июль куни ўзида коронавирус инфекциясининг белгиларини сезгач, уйда даво муолажаларини олган. Бироқ аҳволи оғирлашгач, 20 июль куни шифокорга мурожаат қилган ва тиббиёт муассасасида стационар режимда даволанишга ўтказилган.
 
Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, инфекцион токсик шок асоратлари билан кечган.

Беморда юрак ишемик касаллиги, гипертония ҳамроҳ касалликлари ҳам бўлган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 76
Рейтинг: 3.1
t
×