Пойтахтда яна 235 нафар янги бемор аниқланди, 2 киши вафот этди
Жамият
−
21 Сентябрь 2020
4995Бугун, 21 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 281 нафарга ортиб, 52 070 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 235 нафари Тошкент шаҳрида;
• 24 нафари Наманган вилоятида;
• 12 нафари Жиззах вилоятида;
• 10 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, пойтахтлик 62 ёшли Х.Ш. (эркак) ва 31 ёшли С.Б. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 159 нафар, Тошкент вилоятида 130 нафар, Наманган вилоятида 85 нафар, Жиззах вилоятида 30 нафар, Андижон вилоятида 18 нафар, Бухоро вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 4 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, 48 369 (+437) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда 3 264 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь