Бугун, 1 октябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 193 нафарга ошиб, 57 190 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 178 нафари Тошкент шаҳрида, • 15 нафари Тошкент вилоятида аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар:
• Тошкент шаҳрида 212 нафар, • Тошкент вилоятида 95 нафар, • Наманган вилоятида 44 нафар, • Андижон вилоятида 9 нафар, • Жиззах вилоятида 8 нафар, • Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, • Сурхондарё вилоятида 5 нафардан бемор тузалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 53 835 (+378) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.
Ҳозирда мамлакатда 2 883 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.