Пойтахт эшиклари ёпилса, Тошкент вилоятидан ишга қатнайдиганлар нима қилади?

Жамият

image
Коронавируснинг дориси топилгани ростми? north_east

Коронавируснинг дориси топилгани ростми?

Эртага, 24 март куни соат 00:01 дан пойтахт Тошкент эшиклари ёпилиши, Тошкент шаҳрига республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, автомобиль, авиа, темир йўл) тўхтатилиши ҳақида хабар берган эдик. 

Айни вақтда Тошкент вилоятининг пойтахтга ёндош туманлари – Тошкент, Зангиота, Янгийўл туманларида истиқомат қилиб, ҳар куни ишга пойтахтга келиб-кетадиган кишиларда савол пайдо бўлиб, QALAMPIR.UZ’га кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. 

“Тошкент вилоятида яшайман. Ҳар куни ишга боришим керак. Демак, пойтахт дарвозлари очилмагунча, ишга бормайманми ё борсам уйимга қайтолмайманми?”, мазмунидаги саволлар бисёр.

Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида  QALAMPIR.UZ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов билан боғланди. 

Ғиёсовнинг маълум қилишича, ўрнатилган тақиқлар фақат автобус, автомобиль, авиаташув ва темир йўлга алоқадор бўлиб, Тошкент вилояти туманларидан ишга қатновчилар ёки пойтахтдан бирор юмуш билан Тошкент вилоятига йўлга чиқувчилар постлардан автомобилсиз ўтишлари мумкин.

Қайд этилишича, ушбу тақиқлар одамларнинг ишга ва уйга қатнашига таъсир кўрсатмайди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 46 нафарга етди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

2520

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг