Коронавируснинг дориси топилгани ростми?
Жамият
−
23 Март 2020
21056Ижтимоий тармоқларда “Короновируснинг дориси топилибди” деган хабарлар тарқатилмоқда. Бу хабарлар расман ёлғон деб эълон қилинди.
“Афсуски бу дори эмас, балки вирус бор-йўқлигини аниқловчи тестдир. Бу маълумот ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади расмий хабарда.
Шунингдек, ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжудлиги эслатиб ўтилган.
Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 46 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь