Постсовет давлатларининг бирида карантин бекор қилинди

Олам 5549
image
-

Кеча, 30 июнь куни Литвада коронавирус пандемияси туфайли 2020 йил ноябрь ойидан бери амалда бўлган карантин бекор қилинди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда

Қайд этилишича, ҳукумат карантин ўрнига бир қатор соддалаштирилган режимни жорий этган. Аммо бир қатор чекловлар амалда қолдирилмоқда, жумладан, ёпиқ жойларда тиббий ниқобда юриш тавсия этилмоқда, хизмат кўрсатиш жойларида эса ушбу талаб мажбурий. 

Хабарга кўра, жорий йилнинг 14 июнь куни Литвада сўнгги олти ой ичида кунлик вирус билан касалланиш ҳолати энг паст кўрсаткични қайд этган, жами кунлик 84 киши рўйхатга олинган. Бу эрта куздан бери кузатилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, Литвада карантин 2020 йилнинг 7 ноябрида жорий қилинган эди. Шундан сўнг, 16 декабрда кучайтирилиб, бир неча маротаба узайтирилганди.

Диёра Абдураҳмонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 131
Рейтинг: 3
Теглар
t
×