Португалияда германиялик 29 нафар сайёҳ вафот этди
Олам
−
18 Апрель 2019 7069 1 дақиқа
Жорий йилнинг 17 апрель, чоршанба куни Португалиянинг Мадейра ҳудудида германиялик саёҳатчиларни олиб кетаётган туристик автобус қияликдан пастга юмалаб кетган.

РИА Новости тарқатган хабарларга кўра, автобус ҳайдовчиси назоратни қўлдан чиқарган. Натижада, 29 киши ҳаётдан кўз юмган. Яна 27 киши тан жароҳати олган. Жароҳатланганларнинг айни дамдаги аҳволи ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Маълум қилинишича, Мадейра шаҳридаги йўллар жуда тор ва бу ҳолат ҳайдовчига катта қийинчиликларни келтириб чиқарган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь