“Порту” “Ливерпуль”га голсиз таслим бўлди

Спорт

image

Кеча, 9 апрель куни тунда Европа Чемпионлар лигасининг чорак финали доирасида “Ливерпуль” – “Порту” баҳси бўлиб ўтди.

Қуръага кўра Англияда ўтказилган илк ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалабани тантана қилишди. Ўйиндаги барча голлар биринчи таймда киритилди. Дастлаб, 5-дақиқада Наби Кейта ҳисобни очган бўлса, 26-дақиқага келиб, “Ливерпуль”нинг бразилиялик футболчиси ҳисобни якуний кўринишга келтирди. Мерсисайдликлар ушбу ғалаба эвазига Португалияда бўладиган жавоб ўйинидан олдин имкониятини яхшилаб олди.

Маълумот учун, “Порту” – “Ливерпуль” ўртасидаги жавоб ўйини 17 апрель санасига белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЕЧЛ Ливерпуль Порту

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг