Портлаш навбати рацияларга. “Ҳизбуллоҳ”нинг 20 аъзоси ҳалок бўлди

Олам

image

Ливан бўйлаб симсиз алоқа қурилмалари портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 32 кишига етди, 3500 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ливан Фуқаролик Мудофаа Бошқармаси Байрут жанубида, Бекаа ва Жебел Ливан минтақаларида уйлар, автомобиллар ва корхоналарда содир бўлган портлашлар оқибатида келиб чиққан ёнғинларни ўчириш ишлари олиб борилаётганини қайд этди.

Кеча, 18 сентябрь куни “Ҳизбуллоҳ”  ҳаракат томонидан фойдаланиладиган пейжерлар портлатилганидан сўнг, унинг 12 аъзоси ўлдирилганини айтганди. 

Ливанда амалга оширилган кенг кўламли радио портлашларидан сўнг “Ҳизбуллоҳ” бугун, 19 сентябрь куни ўзининг 20 нафар аъзоси ҳалок бўлганини эълон қилди. Баёнотда уларнинг ўлими сабаблари айтилмаган. Ўз навбатида, AFP агентлиги Ливан гуруҳига яқин манбаларга таяниб, унинг аъзолари радиостанцияларнинг портлаши оқибатида ҳалок бўлганини ёзмоқда. Шунингдек, бугун “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ мазкур мавзуда баёнот бериши кутилмоқда.

Ливан Бош вазири Нажиб Микатининг айтишича, мамлакат икки кун давом этган пейжерлар ва симсиз алоқа қурилмалари портлашларининг иккинчи тўлқинига барҳам берган. Унинг таъкидлашича, янги яраланганлар энди шифохоналарга ётқизилмаяпти.

Микати Ливанда содир бўлаётган воқеаларга БМТнинг жавоби йўқлигидан ҳайратда эканлигини билдирди. 

Икки кун давомида, 17 ва 18 сентябрь кунлари бутун Ливан бўйлаб “Ҳизбуллоҳ” аъзолари ишлатадиган пейжерлар, рациялар ва радиостанцияларнинг катта портлашлари содир бўлди. Бугун портлашлардан бири кеча вафот этган “Ҳизбуллоҳ” аъзосининг дафн маросимида содир бўлган. Бир кун аввал Эроннинг Ливандаги элчиси пейжер портлаши оқибатида яраланган эди. 

Ливан ва “Ҳизбуллоҳ” воқеада Исроилни айблади. “Reuters” манбасининг таъкидлашича, пейжерлар Исроил разведка хизмати “Моссад” томонидан "ишлаб чиқариш босқичида" ўзгартирилган. “Sky News Arabia” манбаларига кўра, қурилмаларда детонатор қопқоқларини жиҳозлаш учун ишлатиладиган нитрат кислота эфирини ўз ичига олган портловчи модда бўлган пентаеритритол тетранитрат бўлган. Тахминларга кўра, портлашлар “Моссад” батареялар ҳароратини масофадан оширганда содир бўлган.

Исроил Мудофаа вазири Йоав Галлант бугун, 18 сентябрь куни мамлакат Ливан билан шимолий чегарасига янги кучларни кўчираётганини, бу ерда “урушнинг янги босқичи” бошланганини айтди. 

"Бу жасорат, қатъият ва матонатни талаб қилади", деган Галант Исроил ҳаво кучлари базасига ташрифи чоғида.

2023 йил 8 октябрдан буён Исроил билан чегарада вазиятнинг кескинлашуви туфайли ҳалок бўлган “Ҳизбуллоҳ” аъзолари сони 461 нафарга етди.

Эслатиб щтамиз, олдинроы АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳам Ливанда “Ҳизбуллоҳ” аъзолари томонидан фойдаланиладиган пейжерларнинг оммавий портлашига алоқадорлигини рад этганди. CNN эса манбасига таяниб, Исроил расмийлари “Ҳизбуллоҳ” ташкилоти аъзоларига тегишли пейжерлар ва бошқа жиҳозларнинг кетма-кет портлашидан сал олдин Қўшма Штатларни огоҳлантиргани ҳақида хабар берди.

Эртага, 20 сентябрь куни тушдан кейин Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Ливандаги воқеаларни муҳокама қилиш учун фавқулодда йиғилиш ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ливан Ҳизбуллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made