БМТ Хавфсизлик Кенгаши пейжерлар портлаши ортидан фавқулодда йиғилади

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши (БМТ Хавфсизлик Кенгаши) Ливандаги воқеаларни муҳокама қилиш учун эртага, 20 сентябрь куни тушдан кейин фавқулодда йиғилиш ўтказади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашига раислик қилаётган Словения Жазоирнинг фавқулодда йиғилиш талабини қабул қилганини эълон қилди.

Шунга кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилиши жума куни маҳаллий вақт билан соат 15:00 да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Ливаннинг турли ҳудудларида “Ҳизбуллоҳ” аъзоларининг пейжерлари портлаган эди. Ҳодиса оқибатида 2,8 мингга яқин одам жароҳат олган, 12 киши ҳалок бўлган, улар орасида 10 ёшли қиз ҳам бор. Ливан хавфсизлик хизматидаги юқори мартабали манба ва бошқа суҳбатдошига таяниб, “Reuters” Исроилнинг “Моссад” разведка хизмати пейжер портлашларидан бир неча ой олдин Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати томонидан буюртма қилинган Тайваннинг Gold Apollo компаниясининг 5000 пейжерига оз миқдорда портловчи моддалар ўрнатганини хабар берди. Gold Apollo компанияси эса “Ҳизбуллоҳ” томонидан буюртма қилинган пейжерларни ишлаб чиқаришга алоқаси йўқлигини айтди. Унга кўра, Будапештда рўйхатдан ўтган BAC Consulting KFT компанияси билан шартнома тузилган бўлиб, BAC Тайвань брендидан фойдаланиши мумкин, лекин маҳсулотни мустақил равишда ишлаб чиқаради.

Кеча, 18 сентябрь куни эса Ливан шарқидаги Бекаа ҳудудида алоқа воситалари оммавий тарзда портлаб кетди. Ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Ливан Ҳизбуллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made