Ливанда пейжерлардан сўнг алоқа воситалари ҳам оммавий портлади (видео)
Олам
−
18 Сентябрь
10771Ливан шарқидаги Бекаа ҳудудида алоқа воситалари оммавий тарзда портлаб кетди. Ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ливаннинг NAA агентлиги хабар берди.
Нашрга кўра, бугун, 18 сентябрь куни Ливаннинг турли ҳудудларида, жумладан, Байрутнинг жанубий чеккасида пейжерларнинг портлашига ўхшаш портлаш товушлари эшитилган. Маҳаллий ОАВлар бу сафар пейжерлар эмас, ноутбуклар, мобил телефонлар ва автомобиль радиолари портлатилгани ҳақида хабар берган. Портлашлар турар-жой бинолари ва уяли телефон дўконларида ҳам содир бўлган.
“Сахмар қишлоғида қурилмаларнинг портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди”, дейилади хабарда.
"An-Nahar" нашрининг хабар беришича, алоқа қурилмалари қаторида “Ҳизбуллоҳ” аъзоларининг рациялари ҳам портлаб кетган. Улар, кеча, 17 сентябрь куни мамлакатда портлаган пейжерлар билан бир вақтда – тахминан 5 ой олдин сотиб олинган.
Ливан ҳукумати воқеаларда Исроилни айбламоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 сентябрь куни Ливаннинг турли ҳудудларида “Ҳизбуллоҳ” аъзоларининг пейжерлари портлаган эди. Ҳодиса оқибатида 2,8 мингга яқин одам жароҳат олган, 12 киши ҳалок бўлган.
LiveБарчаси