Порошенко учинчи уринишда Украинадан чиқиб кетди
Олам
−
30 Май 2022
10468Украинанинг собиқ Президенти Пётр Порошенко учинчи уринишида Украина чегарасини кесиб ўтишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда бугун, 30 май куни Европа бирдамлик партияси депутати Владимир Ариев ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
“Порошенко Нидерландияга Европа халқ партияси саммити учун қўйиб юборилди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 27 май куни Порошенко НАТО Парламент Ассамблеясида иштирок этиш учун мамлакатни тарк этишга уринган, бироқ чегарачилар уни ўтказиб юбормаган. Эртаси куни собиқ Президент янги уриниш қилди, бироқ унга иккинчи марта кетишга рухсат берилмади.
Бугун эрталаб Украинанинг собиқ Президенти Пётр Порошенко ўзининг Telegram каналида амалдаги давлат раҳбари Владимир Зеленскийга уни мамлакатдан ташқарига чиқаришини сўраб мурожаат қилди. У ўз мактубида Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа халқ партияси конгресси ва саммитида нутқ сўзламоқчи эканлигини тушунтирган. Порошенконинг таъкидлашича, у Роттердамда Украинага НАТОга аъзолик бўйича ҳаракатлар режасини беришни сўраш ниятида бўлган.
Маълумот ўрнида, Порошенко 2014-2015 йилларда Донбассдан кўмир етказиб бериш бўйича жиноий ишда айбланувчи ҳисобланади ва уни 15 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда. Жорий йилнинг январь ойида Киевнинг Печерский туман суди мамлакат собиқ раҳбарини шахсий мажбурият бўйича озодликка чиқариб, унга хорижга чиқиш учун паспортларини топшириш ва терговчи рухсатисиз Киев ва вилоятни тарк этмасликни буюрган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь