Порошенко Зеленскийга мурожаат қилди. Унинг мақсади нима?
Олам
−
30 Май 2022
16091Украинанинг собиқ Президенти Пётр Порошенко ўзининг Telegram каналида амалдаги давлат раҳбари Владимир Зеленскийга уни мамлакатдан ташқарига чиқаришини сўраб мурожаат қилди.
Таъкидланишича, икки кун аввал Порошенко икки марта “Рава-Русская” чегара пункти орқали Польшага жўнаб кетмоқчи бўлган, бироқ иккала ҳолатда ҳам уни патруль тўхтатиб қолган.
У ўз мактубида Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа халқ партияси конгресси ва саммитида нутқ сўзламоқчи эканлигини тушунтирган. Собиқ Президентнинг сўзларига кўра, унинг Олий Рада раиси имзолаган расмий таклифномаси бор.
Порошенконинг таъкидлашича, у Роттердамда Украинага НАТОга аъзолик бўйича ҳаракатлар режасини беришни сўраш ниятида бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Порошенко учинчи уринишда Украинани тарк этишга муваффақ бўлган.
Маълумот ўрнида, Порошенко 2014-2015 йилларда Донбассдан кўмир етказиб бериш бўйича жиноий ишда айбланувчи ҳисобланади ва уни 15 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда. Жорий йилнинг январь ойида Киевнинг Печерский туман суди мамлакат собиқ раҳбарини шахсий мажбурият бўйича озодликка чиқариб, унга хорижга чиқиш учун паспортларини топшириш ва терговчи рухсатисиз Киев ва вилоятни тарк этмасликни буюрган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь