Порье кейинги жангини Махачевга қарши ўтказади

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, америкалик Дастин Порьенинг кейинги рақиби 70 килограммгача бўлган вазн тоифада амалдаги UFC чемпиони россиялик Ислом Махачев бўлади. Бу ҳақда Порьенинг ўзи Х саҳифасида маълум қилди.

“Кейинги рақибим Ислом Махачев. Чўққига чиқиш вақти келди”, деб ёзди Дастин.

Қайд этиш жоиз, Дастин Порье сўнгги бор 2021 йил декабрь ойида UFC 269 мусобақасида енгил вазн тоифасида ташкилот чемпионлиги учун жанг қилган. Ўшанда унинг рақиби Чарльз Оливейра бўлиб, бразилиялик жангчи 3-раундда Порьени бўғиш услуби билан мағлубиятга учратганди.

Ислом Махачев сўнгги жангида австралиялик ва ўша пайтдаги енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Александр Волкановскига қарши реванш жангида чемпионлик камарини ҳимоя қилди. Махачев биринчи раунддаёқ Алексни нокаутга учратди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дастин Порье Ислом Махачев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг