Помпео Қозоғистонни Хитойга қарши “тиш қайраш”га чақирди

Олам

image
Қозоғистон Ухандан ўз фуқароларини эвакуация қилди north_east

Қозоғистон Ухандан ўз фуқароларини эвакуация қилди

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Қозоғистонни Шинжондаги мусулмон озчиликларига нисбатан муносабатга жавобан Хитойга босим ўтказишга чақирди.

Помпео мамлакат пойтахти Нур-Султонга ташрифи чоғида бу масалани Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди билан суҳбатда муҳокама қилганини айтди.

“Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллат руҳини белгилаб беради. Биз одам савдоси ва Шинжонда Хитой коммунистик партияси томонидан қўлга олинган бир миллиондан ортиқ уйғур мусулмонлари ва этник қозоқларнинг тақдирини муҳокама қилдик", дейди Помпео.

Маълумки, Помпео шу кунларда собиқ иттифоқ мамлакатларига сафар қилмоқда. Кеча Баларусда бўлган АҚШ дипломати 2 февраль куни Қозоғистонда бўлиб турибда. 

“Америка Қўшма Штатлари барча давлатларни биз билан бирга бўлишга ва ушбу қатағонларга зудлик билан чек қўйишни талаб қилмоқда. Биз шунчаки улардан Хитойдан қочмоқчи бўлганларга бошпана ва ёрдам берилишини сўраймиз", дея қўшимча қилди Помпео.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва инсон ҳуқуқлари гуруҳларининг ҳисоб-китобларига кўра, 1 миллиондан 2 миллионгача, асосан уйғур мусулмонлари Пекин терроризмга қарши кураш кампанияси доирасида оғир шароитларда ҳибсга олинган.

Хитой бир неча бор уйғурларга нисбатан шафқатсиз муносабатни рад этиб, лагерларни қайта ўқитиш марказлари деб даъво қилмоқда.

Оқ уй вакилининг айтишича, АҚШ Қозоғистонга қўшни Хитойда коронавирус тарқалишидан ҳимоя қилишда ёрдам бермоқда.

Шинжонга нисбатан Хитойни танқид қилишдан ўзини тияётган Тлеуберди, Уйғур мавзусига изоҳ бермади ва бунинг ўрнига иқтисодий ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликка эътибор қаратди. Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш ўринлики, Хитой Қозоғистоннинг АҚШ қадар ҳам истисодий, ҳам стратегик ишончли ҳамкоридир. Минтақада Қозоғистон ва Хитой муносабатлари кун сайин мустаҳкамланиб бораётган бир вақтда Қозоғистон қанчалик уйғурлар ҳимоясига отланишини тахмин қилиш қийин.

Нуруллоҳ Шарипов

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хитой Майк Помпео

Баҳолаганлар

311

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг