Польшада ярим миллион аҳоли ҳукмрон партияга қарши намойиш уюштирди (видео)
Олам
−
05 Июнь 2023
3786Кеча, 4 июнь куни Польша пойтахти Варшавада минглаб одамлар ҳукмрон ўнг қанот “Қонун ва адолат” партиясининг фаолиятига қарши намойиш уюштирди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.
Қайд этилишича, намойишда қатнашиш учун Варшавага бутун мамлакат бўйлаб фуқаролар 1000 дан ортиқ автобусларда етиб келган.
Ташкилотчиларнинг айтишича, шаҳар маъмурияти иштирокчилар сонини ярим миллион деб ҳисоблаган ва бу намойиш 1989 йилда коммунизм қулагандан бери энг йирик намойишга айланган.
Марш 1989 йил 4 июнь куни Польшада биринчи қисман эркин парламент сайловлари ўтказилганининг бир йиллигига тўғри келган.
Одамларни энг йирик мухолифатчи “Фуқаролик платформаси” партияси раҳбари, Европа Иттифоқи кенгашининг собиқ раиси бўлган Дональд Туск намойишга чақирган. Унинг чақириғини мамлакатдаги бошқа мухолиф партиялар етакчилари ҳам қўллаб-қувватлаган.
Акцияда Польшанинг собиқ президенти, тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Лех Валенса ҳам иштирок этган.