Польшада шоуга тайёрланаётган қирувчи самолёт қулаб тушди (видео)

Олам

image

Кеча, 28 август куни Польшада авиашоу машқи вақтида F-16 қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Оқибатда учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Польша радиоси хабар берди.

Мамлакат ҳукумати матбуот котиби Адам Шлапканинг маълум қилишича, самолёт марказий Польшанинг Радом шаҳрида қулаган.

Қирувчи Радом халқаро авиасалони доирасида ўтказилиши режалаштирилган авиашоу машқлари вақтида ҳалокатга учраган. Тадбир шу ҳафта охири – 30-31 август кунларига белгиланган эди, бироқ энди у ўтказиладими-йўқми, номаълум.

Ижтимоий тармоқларда воқеа гувоҳлари томонидан олинган видеолар эълон қилинди. Уларда қирувчи мураккаб ҳаракатларни бажараётгани, сўнг ерга урилиб, портлагани акс этган. Авиаҳалокат сабабларига ҳозирча аниқлик киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари учувчиси майор Сергей Бондар жанговар топшириқни бажарганидан сўнг МиГ-29 қирувчи самолётида қўнишга ҳаракат қилаётганида ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қирувчи самолёт Польша F-16

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг