Украинада МиГ-29 қирувчи самолёти қулади. Учувчи ҳалок бўлди
Олам
−
23 Август 9223 2 дақиқа
Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари учувчиси майор Сергей Бондар жанговар топшириқни бажарганидан сўнг МиГ-29 қирувчи самолётида қўнишга ҳаракат қилаётганида ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 23 август куни Украина Ҳаво кучларининг Telegram-каналида хабар берилди.
Украина ҳарбийларининг хабар беришича, бугун, 23 августга ўтар кечаси Россия яна Украина ҳудудига дрон зарбалари уюштирган, Киевда ҳам хавф сигнали янграган. Умуман олганда мамлакат бўйлаб 49 зарба берувчи учувчисиз ўчоқлар ҳужуми қайд этилган, шулардан 36 тасини қайтаришга муваффақ бўлинган. Украина Ҳаво кучлари қирувчилари ҳаво ҳужумларини қайтаришда ҳам қатнашади. 46 ёшли Бондарнинг ҳалок бўлиши Россия ҳужуми билан боғлиқми-йўқлиги ҳозирча номаълум.
Ҳалокат сабаблари аниқланмоқда. Бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум эмас.
Маълумот учун, Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан бери – уч ярим йил ичида Украина Ҳаво кучларининг бир неча учувчилари МиГ-29 ёки F-16 самолётларини бошқараётганда ҳалок бўлган. Масалан, 2024 йил 29 август куни Украина ўзининг биринчи F-16 самолётини оммавий ракета зарбасини қайтариш чоғида йўқотганини хабар қилган эди. Ўшанда 30 ёшли учувчи Алексей Мес ҳалок бўлган. Олий Рада депутати Маряна Безуглая ўшанда қирувчи Patriot тизимидан “ўз” ўқи билан уриб туширилганини айтиб, Украина Қуролли кучларини ҳодисани яширишда айблаган.
2025 йилнинг 12 апрель куни эса яна бир F-16 қирувчи самолёти учувчиси, 26 ёшли Павел Иванов жанговар топшириқни бажариш чоғида ҳалок бўлгани хабар қилинди. Ҳаво кучлари хабарида у “жангда ҳалок бўлди” деб айтилган эди. Ивановга ҳам, Месга ҳам вафотидан кейин Президент Владимир Зеленский “Украина қаҳрамони” унвонини берди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь