Польшада 2 ўсмирни пичоқлаган ўзбекистонлик аслида жабрланувчи бўлиб чиқди
Жамият
−
24 Июль
14928Аввалроқ, Польшада ўзбекистонлик эркак 15 ёшли икки ўсмирга пичоқ билан ҳужум қилгани хабар қилинганди. Бироқ у мазкур ҳолатда жабрланувчи бўлиб чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси хабар берди.
“Хорижий ОАВ воситаларида Ўзбекистон фуқароси билан боғлиқ жиноят юзасидан тарқалган маълумотларга ойдинлик киритиш ҳамда ҳамюртимизга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Варшава ҳуқуқ-тарғибот идоралари билан мулоқот олиб борилди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, интернет саҳифаларида айбланувчи сифатида кўрсатилган 1998 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси овқат етказиб бериш хизматида ишлаб келган М.К. эканлиги аниқланган. У интернет танишув саҳифалари орқали бир қиз билан танишиб, фирибгарларнинг тузоғига тушган. Воқеа Варшава шаҳридаги Бродненск боғида бўлган. Қиз уни талон-торож қилиш мақсадида ўзининг ҳамюртлари олдига олиб келган. Ўзбекистон фуқароси калтаклангандан сўнг ўзини ҳимоя қилган.
Полициянинг хабар беришича, ҳозирда нафақат ўзбекистонлик, балки ўсмирлар ҳам қўлга олинган, чунки улар “25 ёшли йигитга қарши жиноят” содир этган.
TVN мухбирларининг норасмий равишда аниқлик киритишича, 13 ёшли қиз ўрмонда 25 ёшли ўзбекистонлик йигит билан учрашишга келишиб олган. У етиб келгач, 15 ва 16 ёшли ўсмирлар йигитнинг машинасининг калити ва телефонини олиб қочган. У пичоқни олиб, икки ўсмирни яралаган. Қутқарувчи воқеа жойида бўлиб, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Ҳозир икки ўсмир шифохонада.
“Полиция маълумотига кўра, М.К. ҳозирда жабрланувчи сифатида кўрсатма бермоқда ва бугун, 24 июль куни терговдан сўнг қўйиб юборилади. Ҳолат Дипваколатхона назоратига олинди”, дейилади элчихона хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь