Польшада 11 киши легионеллёздан вафот этди

Олам

image

Польшада легионеллёздан 11 киши вафот этди, 144 нафар шахс эса ушбу касалликка чалингани аниқланди. Бу ҳақда Давлат санитария инспекцияси маълум қилди.

Ҳалок бўлганларнинг ўн нафари Жешув шаҳри аҳолиси, яна бири Жешув вилоятидан. Легионеллёз қурбонларининг ёши 64 ёшдан 95 ёшгача бўлган, уларнинг барчасида қўшма касалликлар мавжудлиги қайд этилган.

Жами 144 беморда инфекция аниқланган. Беморларнинг аксарияти Жешув шаҳрида яшаган – 96 киши, касалланганларнинг 32 нафари эса вилоятдан.

Давлат ҳудудий санитария инспектори Адам Сидорнинг айтишича, Жешув сув таъминотидан олинган тўққизта сув намунасидан тўрттасида легионеллёз қўзғатувчиси легионелла бактериялари борлиги аниқланган. Бундан ташқари, уларнинг иккитасида бактериялар концентрацияси жуда юқори эди.

Маълум қилинишича, шаҳар сув таъминоти тизимидан таҳлил қилиш учун жами 105 та сув намунаси таҳлил қилинган. Қўшни ҳудудлардан саккизта намуна олинган.

Легионеллёз касаллиги ўпка инфекцияси бўлиб, ичимлик суви орқали эмас, балки инфекцияланган сув спрейи билан нафас олиш орқали тарқалади. Касаллик одамдан одамга юқиши мумкин эмас. У кучли иситма, умумий интоксикация, ўпка, марказий асаб тизими ва овқат ҳазм қилиш органларининг шикастланиши билан давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Польша легионеллёз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг