Польша Беларусь билан чегарасини мустаҳкамлаяпти
Олам
−
11 Май
4427Польша Беларусь ва Украина билан чегарасини мустаҳкамлаш ишларини бошлади. Бу ҳақда республика Бош вазири Дональд Туск бугун, 11 май куни чегарада ҳарбийлар ва чегарачилар билан учрашувидан сўнг маълум қилди.
"Польша замонавий истеҳкомлар бўйича жадал ишларни бошлади, биз кенг қамровли амалиётлар ҳақида гапиряпмиз. Биз бу ҳақда жамоатчиликни хабардор қиламиз", деган Туск “TVP Info” томонидан эфирга узатилган жонли эфирида.
Бош вазир, шунингдек, Европа Иттифоқини чегарани мустаҳкамлашни молиялаштиришда ёрдам беришга чақириб, “гап Европа Иттифоқининг ташқи чегараси хавфсизлиги ҳақида кетаётганини” таъкидлаган. Бироқ ҳукумат раҳбари Польша томони Беларусь ва Украина билан чегарани мустаҳкамлаш бўйича қандай ишларни амалга оширмоқчилигига аниқлик киритмаган.
Унинг сўзларига кўра, бундай қарор қўшни республика раҳбари Александр Лукашенко режимининг “босими” ҳамда Россия-Украина можароси ва ноаниқ геосиёсий вазият натижасида юзага келган таҳдиднинг кучайиши туфайли қабул қилинган.
Қайд этилишича, Польша Мудофаа вазирлиги март ойида миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзининг шарқий чегараларида қўшинлари сонини ошириши ҳақида огоҳлантирган. Мамлакат Мудофаа вазири Владислав Косинияк-Камиш 2024 йилда Польша чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга 2300 дан ортиқ уринишлар содир этилганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойи бошларида Финляндия ҳукумати Россия билан чегарадаги назорат ўтказиш пунктининг ёпилишини “кейинги огоҳлантиришгача” узайтирган эди
LiveБарчаси