Польша ҳам фуқароларини Россияни тарк этишга чақирди
Олам
−
01 Апрель 2023
7005Польша Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Лукаш Ясина мамлакат фуқароларини Россияни тарк этишга чақирди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида ёзди.
Польша расмийси Россия хавфсизлик хизмати “The Wall Street Journal” мухбири Эван Гершковични ҳибсга олиши фонида Варшаванинг 2022 йил 3 мартдаги ўз фуқароларига Россияга бормаслик ва унинг ҳудудини тарк этиш тавсиясиларини эслатган.
“Ташқи ишлар вазирлиги журналист Эван Гершковичнинг Россияда ҳибсга олинишига кескин норозилик билдиради ва унинг зудлик билан озод этилишини талаб қилади. Ташқи ишлар вазирлиги журналистлар, спортчилар ва ўз касб бурчини бажараётган олимларга нисбатан репрессив ҳаракатларга муносиб жавоб берилиши керак, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, биз Польша фуқаролари учун Россия Федерациясига ҳар қандай саёҳатга оид огоҳлантиришларни янгилаймиз”, деб ёзган Лукаш Ясина.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 март куни америкалик журналист Эван Гершкович Россиянинг Екатеринбург шаҳрида жосусликда айбланиб, ҳибсга олинганди. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен вазиятга муносабат билдириб, Америка фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирганди.
LiveБарчаси