Покистондаги портлашда талабалар ҳалок бўлди. Қурбонлар сони ортиб бормоқда

Олам

image

Бугун, 27 октябрь куни Покистоннинг Пешовар шаҳрида ўтаётган семинарияда портлаш содир этилди. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу фожиада ўлганлар сони етти кишига етган ва 70 га яқин одам жароҳат олган. Бу ҳақда “Dawn” газетаси ёзмоқда.

Ҳисоботда таъкидланишича, портлашда ҳалок бўлганлар ва ярадорлар орасида семинарияда иштирок этган жуда кўп талабалар бор. Икки ўқитувчи жароҳат олгани ҳам маълум. Шифохона вакили барча жабрланганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилганлигини маълум қилди.

Полициянинг дастлабки маълумотларига кўра номаълум кимса қўлбола портловчи мослама бўлган сумкани семинарияга олиб кирган. Айни пайтда воқеа содир бўлган жой ўраб олинган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари иш олиб бормоқда.

Ҳеч бир террорчилик ташкилоти мазкур воқеага алоқадорликни зиммасига олмаган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ортиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон Пешовар

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг