Покистондаги лицейга қилинган ҳужумда 7 ўқитувчи отиб ташланди

Олам

image

Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятидаги лицейга қуролли ҳужум уюштирилди, оқибатда етти нафар ўқитувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Dunya News” хабар берди.

Айтилишича, номаълум шахслар Парачинар шаҳридаги лицейда имтиҳон вақтида ўқитувчиларни отиб ташлаган. Полиция ҳолат бўйича маълумот йиғаётгани ва тергов бошлаганини билдирган. 

Маълумот учун, Покистонда мактаблар камдан-кам ҳужумлар нишонига олинади. Покистондаги таълим муассасасига охирги йирик теракт 2014 йил декабрида содир бўлган. Ўшанда Пешовардаги қуролли ҳужум ва портлашлар натижасида 148 киши ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти талабалар ва ўқитувчилар эди.


Мақола муаллифи

Теглар

теракт Покистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг