Покистонда тошқин қурбонлари 900 нафардан ошди
Олам
−
25 Август 2022
3888Покистонда 14 июндан бери кучли ёмғир қурбонлари сони 903 нафарга етди. Бу ҳақда Иқлим ўзгаришлари вазири Шери Реҳман Twitter’да маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида 326 нафар бола ва 191 нафар аёл бор.
Реҳман, табиий офатлар туфайли минглаб одамлар уйларини тарк этишга мажбур бўлганини қайд этди. У мамлакатдаги вазиятни “гуманитар инқироз”, деб атади.
Сув тошқинлари оқибатида 2,9 мингга яқин йўл, 72 мингдан ортиқ уй ва 129 та кўприк вайрон бўлган. 500 минг бошдан ортиқ чорва моллари нобуд бўлган.
Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф аҳолини тошқиндан жабр кўрган фуқароларга ёрдам беришга чақирди. Шарифга кўра, ҳукуматга ёрдам ва реабилитация ишлари учун юзлаб миллиард рупий керак.
Муссон ёмғирлари Жанубий Осиёдан июнь-сентябрь ойларида ўтиб, ҳар йили табиий офатлар ва фалокатлар келтириб чиқаради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь