Покистонда террористик ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Бугун, 17 февраль куни Покистоннинг Хайбер Пахтунхва вилояти Бажаур туманида жойлашган назорат пунктига ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда “The Hindu” нашри хабар берди.  

Унга кўра, ҳодиса оқибатида 11 нафар хавфсизлик ходими ва бир нафар бола ҳалок бўлган. Яна етти киши, жумладан, аёллар ва болалар жароҳат олган.

Покистон армиясининг Хизматлараро жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотида айтилишича, ҳужум автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма ёрдамида амалга оширилган. Портловчи моддалар билан тўлдирилган машина назорат пункти деворига бориб урилган ва кучли портлаш содир бўлган.

Қайд этилишича, ҳужумни “Покистон Толибон” ҳаракати аъзолари содир этган. Хавфсизлик кучларининг жавоб зарбалари оқибатида 12 нафар ҳужумчи зарарсизлантирилган.

Покистон Президенти Асиф Али Зардорий ҳужумни кескин қоралаб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган. У террорчиликка қарши кураш давлатнинг энг устувор вазифаси бўлиб қолишини таъкидлаган.

Бош вазир Шаҳбоз Шариф ҳам воқеа юзасидан баёнот бериб, қурбонлар учун чуқур таъзия изҳор қилган ва ҳужумни қаттиқ қоралаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистондаги масжидда бомба портлаганди. Ҳодиса оқибатида 30 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон Толибон Шаҳбоз Шариф Асиф Али Зардорий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг