Покистонда террорчилар биржага ҳужум қилди. Қурбонлар бор

Олам

image

Покистоннинг Карачи шаҳрида террорчилар Покистон фонд биржасига ҳужум уюштирди. Ҳужум қилганлар ўлдирилди. Ҳозирда бино ва унинг атрофида тозалаш ишлари олиб бориляпти. Бу ҳақда “Dawn” ва “Jang” газеталари хабар берди.

Бугун, 29 июнь куни эрталаб қуролланган шахслар биржа кириши олдига гранаталар ташлаб, ўта оча бошлаган. Полиция улар билан отишмага киришган. Сўнг ўлдирилган гумондорлардан ўқотар қуроллар ва гранаталар олинган. Биржадаги одамлар орқа эшикдан олиб чиқилди.

Полициячи жарроҳ Карар Аҳмед Аббоси “Dawn” газетасига етти киши жароҳатланганини маълум қилган. Уларни шифохонага олиб кетишган.

Шунингдек, ҳалок бўлган 5 киши ҳам шифохонага олиб борилган. Ҳужум қилганлар 4 киши бўлгани тахмин қилиняпти.


Мақола муаллифи

Теглар

террорчилик Покистон

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг