Покистонда поезд рельсдан чиқиб кетди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Покистоннинг Синд вилоятидаги Навабшоҳ шаҳрида поезд вагонининг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, яна 50 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Geo News” телеканали полицияга таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳозирда воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Яқин атрофдаги шифохоналарда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Қўшимча қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб бориши учун уч соат вақт керак бўлади. Ҳодиса туфайли мазкур йўлда поездлар ҳаракати тўхтатилган.

Ҳодиса сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда йўловчи поезди бошқа поезднинг рельсдан чиқиб кетган вагонларини уриб юборганди. Оқибатда кўплаб одамлар ҳалок бўлиб, 300 киши жароҳатланган.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд Покистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг