Ҳиндистонда иккита поезд тўқнашди. Қурбонлар бор
Олам
−
02 Июнь 2023
4349Бугун, 2 июнь куни Ҳидистонда йўловчи поезди бошқа поезднинг рельсдан чиқиб кетган вагонларини уриб юбориши оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлди, 300 киши жароҳатланди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.
Айтилишича, воқеа Ҳиндистоннинг Одиша штатида содир бўлган. Колкатадан Ченнайга кетаётган Coromandel Express поезди Бенгалурудан Колкатага кетаётган бошқа поезднинг рельсдан чиқиб кетган вагонларига бориб урилган.
Ҳозирда Одиша ёнғин хавфсизлиги хизмати бошлиғи Судханшу Саранги қутқарув ишларини назорат қилмоқда. Штатдаги Баласор шаҳри ва унинг атрофидаги тиббиёт коллежлари ва шифохоналар огоҳлантирилган ҳамда 60 тез ёрдам машинаси сафарбар қилинган. Юздан ортиқ қутқарувчилар вагонларда қамалиб қолган йўловчиларни қидирмоқда.
Бахтсиз ходисага нима сабаб бўлгани ва бунинг оқибатида қанча одам ўлгани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойи бошида Америка Қўшма Штатларининг Огайо штатида заҳарли моддалар олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб кетиб, портлаш юзага келганди. Март ойида эса Грециянинг Темпи шаҳрида юк ва йўловчи поездлари тўқнашишиши оқибатида 57 киши ҳалок бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь