Покистонда қуролли гуруҳлар ўртасидаги отишмада ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
Олам
−
23 Ноябрь
2531Бугун, 23 ноябрь куни Покистоннинг шимоли-ғарбий қисмидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятида жойлашган Куррам туманида қуролли гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар содир бўлди. Бу ҳақда "Reuters" хабар берди.
Қайд этилишича, тўқнашувлар оқибатида камида 33 киши ҳалок бўлган ва 25 киши яраланган. Жангарилар бир-бирига қуролдан ўқ отиб, атрофдаги дўконлар ва уйларга ўт қўйган.
"Куррамдаги таълим муассасалари жиддий кескинлик туфайли ёпилди. Иккала томон ҳам бир-бирларини қурол билан ўққа тутмоқда", деган маҳаллий полиция.
Маълумот учун, жорий йилнинг ёзидан бери Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош Куррам туманидаги тўқнашувлар оқибатида 150 га яқин одам ҳалок бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрь куни ушбу ҳудудда ичида йўловчиси бўлган транспорт воситаларига қуролли ҳужум амалга оширилганди. Ҳужумда камида 42 киши ҳалок бўлган, яна 20 киши жароҳат олган.
Муҳаммад Ҳодиев