Покистонда қулаган самолётнинг қора қутиси очилди. Янги тафсилотлар эълон қилинди

Олам 2665
image

“Покистон халқаро ҳаво йўллари” самолёти Airbus A320 учувчиси қўниш пайтида ҳаво ҳаракатини бошқариш назоратчисининг кўрсатмаларига эътибор бермагани маълум бўлди. Бу ҳақда Фуқаро авиацияси маъмурияти томонидан юборилган мактубда айтилган, дея хабар бермоқда “Reuters” агентлиги.

Маълумотларга кўра, диспетчер учувчидан икки марта ерга яқинлашишни тўхтатишни талаб қилган, аммо у қўнишни давом эттирган. Самолётнинг тезлиги рухсат этилганидан анча юқори бўлган. Авиакомпания вакили ушбу хатни агентликка тасдиқладиб олди.

Маълумот ўрнида, 22 май куни "Покистон халқаро авиакомпанияси"га қарашли йўловчи самолёти Карачи шаҳрида ҳалокатга учраган эди. Оқибатда бортда бўлган 97 киши ҳалок бўлди.

Дастлаб, самолёт қулашига сабаб бўлган турли тахминлар ўртага ташланди. Унинг қулашига қушлар галаси сабаб бўлган, деган версия пайдо бўлган бўлса, бироз ўтиб самолёт двигателида носозлик пайдо бўлган, шу сабаб у ерга қулаган, деган вариант юзага чиқди. 

30 май куни Франция фуқаро авиациясининг хавфсизлигини текшириш ва таҳлил қилиш бюроси (BEA) 2 июндан бошлаб ушбу самолётнинг қора қутиси паролини очишни бошлашини эълон қилган эди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 49
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×