Покистонда иккита поезд тўқнашиши натижасида ҳалок бўлганлар сони ортди

Олам

image

Аввалроқ, Покистоннинг Синд провинциясидаги Готки шаҳри яқинидаги темир йўл станциялари ўртасида иккита йўловчи поезди тўқнашгани хабар қилинганди. Ҳодисада 36 киши қурбон бўлганди.

Бугун, 8 июнь ҳолатига Покистондаги поездлар тўқнашувида қурбон бўлганлар сони 62 нафарга етди. Ҳозиргача 100 дан ортиқ киши жароҳат олган. Бу ҳақда мамлакат Темир йўл транспорти вазирлигига асосланиб хабар берилган. 

ОАВ маълумотига кўра, яна 11 кишининг жасади топилган. Жароҳатланганларнинг баъзилари оғир аҳволда экани айтилмоқда.

Ҳозирга қадар тўқнашув содир бўлган ҳудудда поездлар ҳаракати қайта тикланган. Покистон армияси иштирокида қутқарув операцияси давом этмоқда.

Покистон темир йўллари бошқармаси бошлиғи Муҳаммад Аъзам Хон Свати  ҳодиса юзасидан ҳар томонлама текширув ўтказилиб, айбдорлар жазоланишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд Покистон

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг