Покистонда автобус жарликка тушиб кетди. 28 киши ҳалок бўлди
Олам
−
30 Май
3717Покистонда автобус ҳалокатида камида 28 киши ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳат олди. Бу ҳақда “The Daily Pakistan” газетаси хабар берди.
Аниқлик киритилишича, автобус Гвадардан Кветтага кетаётган бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, саёҳат вақтида шиналардан бири ёрилиб кетганидан сўнг ҳайдовчи автобус бошқарувини йўқотган. Автобус катта тезликда йўлдан чиқиб, жарликка қулаган.
Маҳаллий ОАВ автобус қолдиқлари қоянинг тубида акс этган суратларни чоп этди. Полиция автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлганини маълум қилди.
Ҳозирда воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда, қутқарув ишлари давом этмоқда. Журналистларнинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганларнинг айримлари аллақачон аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, 26 май куни Туркия жануби-шарқида автобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган, оқибатда 11 киши ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси