Покистонда автобус ва юк машинаси тўқнашди. ЙТҲда 27 киши ҳалок бўлди

Олам 1711
image
-

Покистоннинг шимоли-шарқидаги Панжоб вилоятида бугун, 19 июль куни йўловчи автобуси ва юк ташувчи автомобиль тўқнашиб кетди. Оқибатда камида 27 киши ҳалок бўлди ва яна 30 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Xinhua” янгиликлар агентлиги хабар берди.  

Таъкидланишича, воқеа Дера Гази Хон шаҳрида содир бўлган. 

Мавжуд маълумотларга кўра, провинциянинг Ражанпур аҳоли яшаш пунктидан Сиалкот шаҳрига кетаётган автобус тезликни ошириб юборган, натижада у айланма йўл яқинида юк ташувчи автомобилга урилган. Ярадорлар энг яқин шифохонага етказилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 июнь куни Покистоннинг Синд провинциясидаги Готки шаҳри яқинидаги темир йўл станциялари ўртасида иккита йўловчи поезди тўқнашганди. Оқибатда 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 30
Рейтинг: 3
Теглар
t
×