Покистонда 16 қаватли бино ёниб кетди (видео)
Олам
−
12 Март 2023 6341 1 дақиқа
Покистоннинг Карачи шаҳрида жойлашган 16 қаватли офис биносида кучли ёнғин юз берди. Бу ҳақда “Ren.Tv” хабар берди.
Видеодан кўриш мумкинки, бино биринчи қаватдан то 16-қаватгача бутунлай ёниб кетган. Ҳозирда қутқарувчилар воқеа жойида ишламоқда.
Ёнғин сабаблари, ҳалок бўлганлар, жароҳатланганлар сони ҳамда ҳодисанинг бошқа тафсилотлари аниқланмоқда.
Карачи Покистоннинг энг гавжум шаҳри бўлиб, унинг ҳудудида 20 миллиондан ортиқ одам яшайди.
Live
Барчаси
Уиткофф Путинни инсонпарвар деб атади
21 Октябрь
Ўзбекистонда эрта никоҳ кескин камайди
21 Октябрь
Саида Мирзиёева Ашхободга борди
21 Октябрь