Покистон “свет”сиз қолди

Олам

image

Бугун, 23 январь куни Покистонда миллий электр тармоғидаги носозлик туфайли эрта тонгдан қувват узилиши содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат Энергетика вазирлиги ўз Twitter’ида маълум қилди. 

Қайд этилишича, мамлакатнинг барча йирик шаҳарларида, жумладан, Карачи, Исломобод, Лаҳор ва Пешоварда электр таъминоти узилган. Покистон Энергетика вазири Хуррум Дастагирнинг айтишича, тармоқдаги носозлик Покистон жанубидаги “частота ўзгариши” ортидан содир бўлган. Унинг таъкидлашича, бу “катта инқироз эмас” ва ҳокимият тез орада муаммони бартараф этади.

Покистон Энергетика вазирлиги баёнотида электр таъминоти маҳаллий вақт билан тахминан 07:34 да узилгани ва тизимни қайта тиклаш учун тезкор иш олиб борилаётгани маълум қилинган.

Шунингдек, вазир Дастагир ўз интервьюсида мамлакатдаги айрим тармоқлар аллақачон тиклангани ва 12 соат ичида электр қуввати тўлиқ тикланишини айтган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Покистон “свет”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made