Покистон мамлакатдаги яна бир миллионга яқин афғонни ҳайдаб чиқармоқчи

Олам

image

Покистон расмийлари депортациянинг иккинчи босқичига тайёргарлик кўришга киришди, бу эса 1 миллионга яқин одамни Афғонистонга қайтаришни назарда тутади. Бу ҳақда бугун, 25 март куни "Dawn" газетаси хабар берди.

Унга кўра, маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот идораларига Ислом республикаси ҳудудида яшовчи “Афғонистон фуқаролик карталари” (АCC) эгалари рўйхатини шакллантириш жараёнини тезлаштириш топширилган. Бу жараён 30 апрелгача якунланиши кутилмоқда. Афғонистонликларни ватанига қайтариш жорий йилнинг ёз ойларида бошланади.

Маълумот учун, Покистон 2023 йилнинг ноябрь ойидаёқ мамлакатдан ҳужжатсиз хорижликларни депортация қилишни бошлаган эди. Ҳукумат 1,7 миллион кишини ташкил этувчи барча ноқонуний афғон қочқинларига 1 ноябргача мамлакатни тарк этишни буюрган. Турли ҳисоб-китобларга кўра, бу даврда 800 мингдан ортиқ Афғонистон фуқароси Покистонни тарк этган. Декабрь ойида эса Эроннинг 16 вилоятидан афғонлар чиқариб юборилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон депортация афғонлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг