Покистон Имрон Хоннинг қамоққа олинишини мамлакатнинг ички иши деб атади
Олам
−
02 Июль
4129Покистон Адлия вазири Аъзам Назир Тарар собиқ бош вазир, “Адолат учун Ҳаракат” партияси асосчиси Имрон Хонга нисбатан турли қонун бузилишларида айбловлар қўйилиши ва сиёсатчининг қамоққа олинишини “республиканинг ички иши” деб атади.
"Собиқ ҳукумат раҳбари ўзининг суд ҳукми туфайли маҳкум сифатида қамоқда, бу Покистоннинг ички иши", деган вазир Исломободдаги матбуот анжуманида.
Унинг айтишича, Покистонда конституция ва амалдаги қонунлар судлар томонидан ижро этилади. Имрон Хоннинг ўзига қўйилган айбловларни оқлаши мамлакатда адолатли суд тизими мавжудлигини тасдиқлайди, деди вазир.
"Конституция, қонун ва халқаро тамойиллардан ташқарига чиқадиган ҳар қандай ҳаракат Покистонда камситиш, холис ва адолатга зид деб ҳисобланади", деб таъкидлади Тарар.
Маълумот учун, Имрон Хон шу йил бошида судлар томонидан чиқарилган иккита айбловдан кейин қамоқ жазосини ўтамоқда. Январ ойида сиёсатчи давлат сирлари ҳақидаги қонунни бузганликда айбланиб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган, феврал ойида Имрон Хон ва унинг рафиқаси Бушра Биби ноқонуний никоҳга кирганликлари учун етти йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Хон 2018 йилдан 2022 йилгача Покистон Вазирлар Маҳкамасига раҳбарлик қилган. Собиқ ҳукумат раҳбари 2022 йил 10 апрелда унга нисбатан берилган ишончсизлик вотуми натижасида лавозимидан четлаштирилди.
Хонга нисбатан давлат сирларини бузганликда гумон қилиниб, тергов у 2022 йил 27 март куни Покистоннинг Вашингтондаги элчисидан шифрланган телеграмма олганини очиқ эълон қилганидан сўнг бошланган.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Имрон Хонни озод қилишни талаб қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь