Покистон Бош вазири “Кўксарой”да кутиб олинди. Мирзиёев ва Имрон Хон музокаралари бошланди

Жамият

image

Бугун, 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон расмий ташриф билан мамлакатга келди.

Кўксарой қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Покистон давлат мадҳиялари янгради.

Маросимда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари ҳам ҳозир бўлди.

Айни пайтда тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Афғонистон Президенти Ашраф Ғани билан музокара ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Покистон

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг