Покистон Бош вазири Хитой вакцинаси билан эмлангандан сўнг коронавирусга чалинди
Олам
−
22 Март 2021
3946Покистон Бош вазири Имрон Хон ва унинг рафиқаси Бушра Биби COVID-19 га чалинди. Бу ҳақда Ҳукумат вакилларига таяниб хабар берилган.
Соғлиқни сақлаш вазири Файсал Султонга кўра, Бош вазир Имрон Хон уйда ўз-ўзини яккаламоқда.
Таъкидланишича, 68 ёшли Бош вазир 18 март куни Хитойнинг коронавирусга қарши Sinopharm вакцинасинининг биринчи дозасини қабул қилган.
Sinopharm вакцинаси Покистонда мавжуд бўлган ягона COVID-19 вакцинаси ҳисобланади.
Покистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вирусга қарши иммунитет эмлангандан бир неча ҳафта ўтгач шаклланиши мумкинлигини айтган ва аҳолини Хоннинг ташхиси асосида эмланишдан воз кечмасликка чақирган.
"Бош вазир Имрон Хон вирус юқтирганида тўлиқ эмланмаган эди. У фақат 1-дозани атиги 2 кун олдин қабул қилганди, бу ҳар қандай вакцинанинг самарали бўлиши учун жуда эрта. Антитаналар 2-дозадан 2-3 ҳафта ўтгач ривожланади", дейилган Покистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
АҚШнинг Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, 220 миллион аҳолиси бўлган Покистонда пандемия пайтида 13 799 ўлим ва 623 135 касаллик ҳолати қайд этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь