Покистон Бош вазири: “Афғонистон – терроризм қурбони”

Олам 2500
image

Терроризмга қарши курашиш ва хавфсизликни таъминлаш борасида Афғонистонни мустаҳкамлаш нафақат бу мамлакат, балки бутун дунё учун ижобий бурилиш бўлади. Негаки Афғонистон террор қурбони ҳисобланади. Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқида айтиб ўтди.

“Ҳудудларимизда, Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, узоқ муддатли тинчликни таъминлашга қаратилган ечимни биргаликда топсак, минтақамиз давлатлари тинчликда яшайди, тараққиётга эришади ва ўз ривожланиш механизмлари билан бўлишади”, дейди Шаҳбоз Шариф.

Покистон бош вазири Афғонистон муаммоларига эътиборсизлик катта хато бўлишини урғулаб, Афғонистоннинг ўз халқи учун муносиб ҳаётни таъминлаш йўлида таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда олиб бораётган барча ижобий ташаббусларини биргаликда қўллаб-қувватлаш кераклигини қайд этди.

“Терроризмга қарши курашиш ва хавфсизликни таъминлаш борасида Афғонистонни мустаҳкамлаш нафақат бу мамлакат, балки бутун дунё учун ижобий бурилиш бўлади”, дейди Покистон бош вазири.

Шаҳбоз Шариф халқаро ҳамжамиятни Афғонистоннинг мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлаш ва барқарорликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун музлатилган активлардан фойдалана олишини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 63
Рейтинг: 3
t
×