Покистон Афғонистон билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

Олам

image

Покистон жорий йилнинг февраль ойида Афғонистон ҳудудидан террорчиларнинг давом этаётган ҳужумлари муносабати билан Афғонистон билан ғарбий чегара ҳимоясини кучайтирди. Бу ҳақда “The Express Tribune” Покистон Мудофаа вазирлигидаги манбаларга таяниб хабар берган.  

“Сўнгги ҳафталарда бир қатор ҳужумлардан сўнг Покистон қуролли кучлари аскарлари Афғонистон чегарасида разведка ва ҳарбий амалиётларни кучайтиришга мажбур бўлди”, дейилган хабарда. 

Покистон ҳарбийларига кўра, Афғонистондан кириб келган исёнчилар сўнгги бир ой ичида камида 14 покистонлик аскарни ўлдирган. 

Манбаларнинг айтишича, хавфсизлик нуқтаи назаридан Покистон Афғонистон билан чегарада муҳандислик тўсиқлари қуришда давом этмоқда, шунингдек, қатъий чегара назорати тизимини жорий қилмоқда. Покистон Ички ишлар вазири Шайх Рашид Аҳмадга кўра, Афғонистон билан чегарадаги тўсиқлар қурилиши 90 фоиздан кўпроқ якунланган.

Маълумот ўрнида, Покистон трансчегаравий терроризм ва “Теҳрик-и-Пакистан” жангариларининг Покистон ҳудудига кириб келишининг олдини олиш учун 2017 йилда Афғонистон билан 2611 километрлик чегарани асбоб-ускуналар билан таъминлашни бошлаган. Ҳозиргача чегаранинг 800 километрдан ортиқ қисмида чегарачилар учун тўсиқлар ва 388 та ўқ отиш пункти қурилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Покистон

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг