Погба “Манчестер Юнайтед”дан кетадими?

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” футбол клуби яримҳимоячиси Поль Погбанинг клубда қолиши шубҳа остида эди. Бироқ у ҳозир “Юнайтед”да ўзини яхши ҳис қиляпти. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг маълум қилишича, Погба “қизил иблислар” сафидаги ҳаётидан мамнун ва клуб билан шартномани ўзайтириш ниятида.

Яримҳимоячининг “Юнайтед”да қолиши кўп вақтлардан бери қизғин муҳокама қилинмоқда. Унга собиқ жамоаси “Ювентус” ва Қироллик клуби “Реал Мадрид” асосий даъвогар.

Маълумот ўрнида, франциялик футболчи “қизил иблислар” таркибида 2016 йилдан бери ҳаракат қилмоқда. У бундан аввал, 2011-2012 йилларда ҳам “Юнайтед”да ўйнаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Погба

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг