Погба келажаги борасида бир қарорга келди
Спорт
−
07 Октябрь
5674Ярим ҳимоячи Поль Погба “Ювентус”ни тарк этмоқчи. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўзининг Х’даги саҳифасида маълум қилди.
Бугун, 7 октябрь куни томонлар ҳамкорликни тўхтатиш бўйича музокараларни бошлайди. 31 ёшли футболчи эркин агентга айланишни истамоқда.
Лозаннадаги Спорт арбитраж суди Погбани допинг-тестдан ўта олмагани учун тўрт йиллик дисквалификациясини 18 ойгача қисқартирди. Шундай қилиб, Пол 2025 йилнинг январида машғулотларга қайтиш ҳуқуқига эга ва март ойидан бошлаб ўйнай олади. Унинг жаримаси ҳам бекор қилинди.
Погбанинг “Ювентус” билан шартномаси бор, унга кўра у минимал маош олади (ойига 2 минг евро). Футболчининг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.